Украиналик яна бир юқори мартабали амалдор истеъфо берди

Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирилл Тимошенко ўз лавозимини тарк этишини маълум қилди.
У ўзининг Телеграм-каналида Украина президенти Владимир Зеленский номига ёзилган аризанинг суратини эълон қилди. Зеленский истеъфони қабул қилган.
Манбаларга кўра, Тимошенко ўрнига Киев вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Aлексей Кулебани тайинланиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, Суми, Днепропетровск, Запорожье ва Херсон вилоятлари ҳарбий маъмуриятлари раҳбарлари ҳам истеъфога чиқади.
Аввалроқ яна бир сиёсий арбоб Алексей Арестович президентнинг штатдан ташқари маслаҳатчиси лавозимидан кетганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter