Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украиналик собиқ депутат Москвада йўқ қилинди

Украиналик собиқ депутат Москвада йўқ қилинди

Москва яқинидаги Супонево қишлоғида Украина Олий Радасининг собиқ депутати Иля Киванинг жасади топилди, дея хабар бермоқда РИА Новости.

BBC Украина хизмати манбасига кўра, Кива украин хавфсизлик кучлари операциясида йўқ қилинган. 

Украина томони буни тасдиқлаб, «Кива каби хоинларни ҳам шу тақдир кутаётганини» маълум қилди. 

Кива 2022 йилда Украинани тарк этган. Жорий йилнинг ноябр ойи ўрталарида Лвовнинг Личакивский суди уни сиртдан 14 йилга озодликдан маҳрум қилди. «Мухолифат платформаси» партиясидан Олий Раданинг собиқ депутати давлатга хиёнат қилиш, нафрат уйғотиш, ҳокимиятни эгаллашга чақириш ва агрессив уруш, коммунистик тоталитар тузум белгиларидан оммавий фойдаланишда айбланган.

Кива Россия ҳудудидан қўним топганди. У халқаро қидирувга берилган.

Мухолифат платформасига қўшилишдан олдин Кива коммунист бўлган, кейин Социалистик партиядан президентликка номзод бўлган. 2014-2015 йилларда у Донецк ва Луганск вилоятларидаги ҳарбий амалиётларда қатнашган ва Донбассни мажбуран украинлаштириш тарафдори бўлган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг