Украиналик амалдор ўта кескин баёнот берди. Кремл уни «даҳшатли» дея атади
Украина Мудофаа вазирлигининг бош разведка бошқармаси бошлиғи Кирилл Буданов кескин баёнот билан чиқди.
Yahoo News нашрига берилган интервюда айтилишича, амалдор Украина ғалабасига қадар «россияликларни дунёнинг исталган нуқтасида ўлдиришга» ваъда берган.
У расмий Киевнинг Москва вилоятида россиялик ёзувчи ва файласуф Алексей Дугиннинг қизи Даря Дугинанинг ўлдирилишига алоқадорлиги ҳақидаги саволга шундай изоҳ берди.
«Бу мавзуни давом эттирманг. Мен фақат шу нарсани изоҳлайман: биз русларни ўлдирганмиз ва Украина тўлиқ ғалабасигача дунёнинг исталган нуқтасида русларни ўлдирамиз», — деган Буданов.
У нашрга апрел ойида интервю берган, аммо материал 6 май куни чоп этилган.
Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Кирилл Будановнинг россияликларнинг ўлдирилиши ҳақидаги сўзларига изоҳ бериб, уларни «даҳшатли баёнот», шунингдек, Украинанинг «террорчилик фаолияти»га алоқадорлигини исботловчи далиллар деб атади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter