Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Украинага танк етказиб берувчи давлатлар сони 12 тага етди» – Зеленский

«Украинага танк етказиб берувчи давлатлар сони 12 тага етди» – Зеленский

Кеча, 26 январь куни Украина Президенти Владимир Зеленский ўзининг кечки нутқида Канаданинг Украинага танк беришга тайёр давлатлар қаторига қўшилиши билан Украинага танк етказиб берувчи танк коалициясидаги мамлакатлар сони 12 тага етганини маълум қилди.

Зеленскийнинг таъкидлашича, Россия агрессиясини фақат тегишли қуроллар билан тўхтатиш мумкин ва Россия Федерацияси томонидан Украина шаҳарларига отилган ҳар бир ракета ҳамда учувчисиз дронлар Украинага нима учун кўпроқ қуролга эҳтиёж борлигига далилдир.

«Фақат қурол террорчиларни зарарсизлантиради. Мен дунёда биз билан биргаликда террорга қарши курашаётган барчага миннатдорчилик билдираман. Ким Украинага зарур мудофаа ускуналарини етказиб беришни тезлаштирмоқда ва ким террорчи давлатга нисбатан санкциялар босимини оширишга тайёр. Хусусан, биз танк коалициямизни кенгайтирмоқдамиз - Канададан тегишли қарор бор, бунинг учун раҳмат. Бизнинг танк коалициямиз таркибида аллақачон 12 давлат бор», — дея қўшимча қилди у.

ОАВ маълумотларига кўра, умумий ҳисобда Украина 100 га яқин «Леопард-2» танкларини қабул қилиши мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг