«Украинага нисбатан ядро қуроли ишлатилса, Хитой уни ҳимоя қилишга мажбур» – Япония бош вазири
Хитой Украинага қарши ядро қуроли қўлланган тақдирда уни ҳимоя қилишга мажбур, бунга 2013 йилда Пекин ва Киев раҳбарлари ўртасида имзоланган келишув гувоҳлик беради. Бу ҳақда Япония бош вазир Фумио Кисида парламент йиғилишида маълум қилди.
Япония бош вазири Фумио Кисида парламент қуйи палатаси қўмитасидаги муҳокамалар чоғида Хитой ва Украина эришган келишувларга тўхталиб ўтди.
Кисида Пекин ва Киев 2013 йилда самарали ҳамкорлик тўғрисида шартнома имзолаганини эслатди. Ҳужжатга кўра, Украина Хитойнинг «ядро соябони» остида ҳисобланади.
«Украинани «ядровий соябон» ҳимоя қиладими, деган саволга жавоб берар эканман, мен Хитой ва Украина ўртасидаги самарали ҳамкорлик тўғрисидаги келишувлардан хабардор эканлигимни айтаман. Ўша пайтда эълон қилинган қўшма баёнотга кўра, Хитой бошқа бир давлат Украинага бостириб кириши ёки ядровий қурол ёрдамида бостириб кириш таҳдиди юзага келган тақдирда Украинага ўзаро хавфсизлик кафолатларини беришга рози бўлган», – дея таъкидлаган сиёсатчи.
Маълумот ўрнида, 2013 йилнинг декабрь ойида Украинанинг ўша пайтдаги президенти Виктор Янукович Хитойга учиб, Хитой раҳбари Си Цзиньпин билан музокаралар ўтказган.
Музокаралар натижасида, Хитой 1994 йил 4 декабрдаги баёнотига асосланиб, мамлакат ядровий мақомдан воз кечганини ҳисобга олиб, ҳеч қачон Украинага қарши ядро қуролини қўлламаслик ва ундан фойдаланиш билан таҳдид қилмаслик мажбуриятини олган.
Бундан ташқари, Хитой Украинага агар у ядро қуролидан фойдаланиш ёки бундай тажовуз таҳдиди билан агрессия қурбонига айланса, Хитой уни ҳимоя қилиш учун ядро арсеналидан фойдаланишини кафолатлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter