Россия: Украинадаги ҳарбий ҳаракатларга масъул янги қўмондон тайинланди
Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги армия генерали Сергей Суровикинни Украина ҳудудида олиб борилаётган ҳарбий ҳаракатларга масъул қўмондон этиб тайинлади.
Россия Мудофаа вазирлиги расмий вакили Игор Конашенковнинг айтишича, бу ҳақдаги қарор Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу томонидан қабул қилинган.
«Суровикин «махсус ҳарбий амалиёт (Россия томони Украина ҳудудида олиб бораётган ҳарбий ҳаракатларини номлашда «махсус амалиёт» иборасини қўлламоқда, -таҳр.) ҳудудида бирлашган қўшинлар гуруҳига» қўмондонлик қилади», – дейди Конашенков.
Маълумотларга кўра, Суровикин 2017 йилдан бери Россия ҳарбий-ҳаво кучларига қўмондонлик қилиб келади. 2017 йилнинг март ойидан бери у Суриядаги рус қўшинларига раҳбарлик қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter