Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада россияпараст машҳур депутатга ҳукм ўқилди

Украинада россияпараст машҳур депутатга ҳукм ўқилди

Лвовнинг Личаковский суди Украина Олий Радасининг «Оппозицион платформа - Ҳаёт учун» партиясидан собиқ депутати Иля Кивани мол-мулки мусодара қилинган ҳолда 14 йиллик қамоқ жазосига сиртдан ҳукм қилди.

У давлатга хиёнат қилиш, нафрат уйғотиш, ҳокимиятни эгаллаб олиш ва агрессив урушга чақириш, коммунистик тоталитар тузум белгиларидан оммавий фойдаланишда айбланган.

Кива ҳозирда Россия ҳудудида яшамоқда. У халқаро қидирувга берилган.

Киванинг таржимаи ҳоли жуда бой. Мухолифат платформасига қўшилишдан олдин у коммунист бўлган, кейин Социалистик партиядан президентликка номзод бўлган.

2014-2015 йилларда у Донецк ва Луганск вилоятларидаги ҳарбий амалиётларда қатнашган ва Донбассни мажбуран украинлаштириш тарафдори бўлган.

Кива «Правий сектор» (Россияда экстремистик ташкилот сифатида тақиқланган) минтақавий бўлимларидан бирини бошқарган, Украина Ички ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари Арсен Аваковнинг маслаҳатчиси бўлиб ҳам фаолият олиб борган. 

Россия босқинидан сал олдин Кива Украинани тарк этди ва уруш бошланганидан кейин у Москванинг ҳаракатларини қўллаб-қувватлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг