Украинада Қрим тасвири туширилган тангалар чиқади
Украина миллий банки 25 апрелдан Қрим тасвирланган эсдалик тангалар сериясини чиқаради. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
«2014 йилда Қрим автоном республикаси Россия томонидан эгаллаб олинди. Мажбурий агрессия яриморолни оккупация қилинган ҳудуд деб ҳисобловчи Украина ҳукумати ва жаҳон ҳамжамияти томонидан тан олинмайди», — дея таъкидланади ташкилот сайтида.
Беш гривенлик ушбу тангалар 45 минг нусхада босилиши кутилмоқда. Таъкидланишича, улар Украина ҳудудий тузилмаси ва вилоятларига бағишланган тангалар сериясининг бир қисми бўлади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter