Украинада қачон президент алмашиши мумкинлиги айтилди
![Украинада қачон президент алмашиши мумкинлиги айтилди](https://static.xabaruz.com/crop/2/5/720_460_95_2547268995.jpg)
Украинада президентлик сайловлари жанговар ҳаракатлар тугагандан кейингина ўтказилиши мумкин.
Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийнинг «Халқ хизматчиси» партияси раҳбари Олена Шуляк маълум қилди, деб хабар беради Strana.ua.
«Уруш давом этаётганда қандай сайловлар бўлиши мумкин? Сайловлар бўлиши мумкин, урушдан кейин», деди у.
Шуляк, шунингдек, ҳозирда депутатлар қонунчиликка «урушдан кейинги сайловлар»ни ўтказишга таъсир кўрсатадиган ўзгартиришлар тайёрлаётганини таъкидлади. Бироқ бу қандай янгиликлар бўлишини айтилмаган.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги президент Владимир Зеленский 2019 йил апрел ойидаги сайловлардан бери мамлакатни бошқариб келади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter