Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украинада президентлик сайловлари бекор қилинди

Украинада президентлик сайловлари бекор қилинди

Украина Олий Радаси уруш даврида мамлакатда президентлик сайловларини ўтказишни бекор қилди. Бу ҳақда Strana.ua нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, Рада депутатлари тегишли декларацияни қабул қилган. Ҳужжатни қабул қилишда Украина парламентининг барча фракция ва гуруҳлари депутатлари иштирок этди.

Қайд этилишича, декларация Закарпатье вилоятининг Туря Пасека қишлоғида бўлиб ўтган тўққизинчи «Жан Монне мулоқоти»дан сўнг қабул қилинган. Унда Европа парламентининг собиқ президенти Пат Кокс бошчилигидаги европалик инструкторлар иштирок этган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ украиналик собиқ амалдор Алексей Арестович президентликка номзодини қўйиш истагини билдирганди. Лекин уруш ҳолати туфайли сайлов ўтиши сўроқ остида қолаётганди.

Амалдаги президент Владимир Зеленскийнинг ваколати расман 2024 йил март ойида тугайди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг