Украина ва Россия ўртасида навбатдаги маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди

Москва Киев билан олиб борган музокаралар натижасида 110 нафар россиялик ҳарбий Украина назорати остидаги ҳудуддан қайтиб келди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги ўзининг расмий Telegram каналида хабар берди.
Жорий йилнинг 17 октябрь куни музокаралар жараёни натижасида Киев режими назорати остидаги ҳудуддан 110 нафар Россия фуқароси, шу жумладан 2022 йил февралидан буён Киев режими томонидан ушлаб турилган фуқаролик кемаларидан 72 нафар россиялик денгизчи қайтарилди.
Украина Қуролли Кучларининг 108 нафар аёл ҳарбий хизматчиси Украина томонига ўтказилган. Икки украиналик аёл алмашинув олдидан ихтиёрий равишда Россия Федерациясида қолишни истаб, Украинага қайтишдан бош тортган.
Мулоқот Россия Федерациясидаги Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил Татяна Москалкованинг шахсан иштирокида бўлиб ўтган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter