Украина ва Грузия ортидан: Молдова Евроиттифоққа ариза юборади
Молдова президенти Майя Санду бугун, 3 март куни бўлиб ўтган брифингда мамлакат Европа Иттифоқига аъзо бўлиш учун ариза йўллашини маълум қилди.
«Молдова Республикасининг Европа Иттифоқига киришга номзодлиги ҳақидаги аризани бугун имзолаймиз. У Франция президенти Эммануэл Макронга жўнатилади», — деди Санду.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина, кейин Грузия Европа Иттифоқига аъзоликка номзод мақоми берилиши сўралган аризаларни имзолаганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter