Украина томони Лукашенкога жавоб берди
Украина президенти Владимир Зеленский девони маслаҳатчиси Михаил Подоляк Беларус раҳбари Aлександр Лукашенконинг Украинада ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги таклифини «бемаънилик» деб атади.
Жавоб Подолякнинг Твиттер саҳифасида берилди.
«Ҳар қандай сулҳ Россия Федерацияси босиб олинган ҳудудларида қолиш ҳуқуқини англатади. Бу мутлақо қабул қилиниши мумкин эмас. Украина ўз ҳудуди бўйлаб ўз қўшинлари ва техникасини ўзи хоҳлаганча олиб ўтишга ҳақли», — дея таъкидлади Подоляк ва бундай таклифларни билдирганларни «ғалати тинчликпарварлар» деб атади.
Таъкидлаш жоизки, 19 март куни Подоляк Хитойнинг Украинадаги келишув бўйича тинчлик режаси қарама-қаршиликларга тўла эканини, режада «мувозанатли мантиқ» йўқлигини айтганди.
Эслатиб ўтамиз, бугун Александр Лукашенко халқ ва парламентга мурожаати чоғида Украинада сулҳ эълон қилишга чақирганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter