Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина самолёти иккита ракетада уриб туширилган

Украина самолёти иккита ракетада уриб туширилган

Фото: «Reuters»

Эроннинг фуқаро авиацияси ташкилоти Украинанинг Теҳрон яқинида ҳалокатга учраган «Boeing 737-800» самолёти тўғрисида иккинчи ҳисоботини тақдим этди. Бу ҳужжатга кўра, самолёт «ер-ҳаво» тоифасидаги кичик радиусли «Toр-M1» зенит-ракета комплексининг иккита ракетасида уриб туширилган.

Ракеталар йўловчи ҳаво лайнери томон шимол йўналишидан учирилган. Ракета зарбасидан сўнг самолёт баландликни тез йўқотишини бошлаган ва ерга қулашидан аввал истироҳат боғидаги тўсиқларга урилган. Ерга тушганидан сўнг футбол майдонини кесиб ўтиб, бутунлай парчаланиб, ёниб кетган.

«Boeing» 2,4 километр баландликка чиққанида алоқа узилиб қолганди. Меҳробод аэропорти бирламчи кузатув радарлари ахборотига кўра, маҳаллий вақт билан соат 6:15 да самолёт курсидан оғиб, ўнгга бурилиб кетган ва аэропорт томон уч дақиқа давомида учгани эҳтимолда тутиляпти, шундан сўнг соат 6:18 га яқин радарлардан йўқолиб қолган.

Эслатиб ўтамиз, Теҳронда 8 январь куни Украина самолёти ҳалокатга учраши оқибатида 176 инсон ҳалок бўлганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг