Украина Россия билан мулоқотга тайёр, фақат мамлакатнинг янги президенти билан...
![Украина Россия билан мулоқотга тайёр, фақат мамлакатнинг янги президенти билан...](https://static.xabaruz.com/crop/2/1/720_460_95_2152163956.jpg)
Украина Россия билан мулоқотга тайёр, фақат мамлакатнинг келгуси президенти билан, дея баёнот берди Украина президенти Владимир Зеленский. Бу ҳақда Украина Олий радаси телеграм-каналида хабар берилди.
Зеленский, шунингдек, Украина НАТОга тезлаштирилган тартибда аъзо бўлиш учун ариза топширишини маълум қилди.
«Де-факто биз НАТОгача бўлган йўлни босиб ўтдик. Де-факто биз Шимолий Атлантика алянси стандартларига мувофиқлигимизни исботладик... Биз бир-биримизга ишонамиз, кўмаклашяпмиз, ҳимоя қилямиз...
Буни ҳуқуқий мустаҳкамлаш учун бугун Украина ариза топширади... Украина НАТОга тезлаштирилган тартибда аъзоликка кириши учун биз аниқ қадамларни ташлаймиз», — деди Зеленский.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter