Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина қачон қарши ҳужумни бошлаши мумкинлиги маълум қилинди

Украина қачон қарши ҳужумни бошлаши мумкинлиги маълум қилинди

Фото: AP

Эстония мудофаа вазири Ханно Певкур Украина Қуролли кучларининг қарши ҳужуми тахминан бир ойдан кейин бошланиши мумкинлигини айтди.

Чунки ёмғирли об-ҳаво ҳозирда фаол ҳарбий ҳаракатларга тўсқинлик қилмоқда. Вазир бу фикрини Естониянинг ERR давлат телерадио порталига билдирган.

21 апрел куни Эстония Мудофаа вазирлиги раҳбари АҚШнинг Германиядаги Рамштейн авиабазасида Украина бўйича алоқа гуруҳининг йиғилишида иштирок этди.

Унинг сўзларига кўра, Украина Қуролли кучларининг ҳужуми олдидаги тўсиқ Aмерика танклари ёки Украина кутаётган бошқа қуролларнинг йўқлиги эмас, аксинча, ёмғирли об-ҳаводир,  ушбу муаммо оғир техниканинг ҳаракатланишини қийинлаштиради.

Вазир, шунингдек, Украина армияси ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларига, ўқ-дориларга муҳтожлигини, улар учун оғир юк машиналари ва тиркамаларга алоҳида эҳтиёж борлигини, Украинани Ғарб қирувчилари билан таъминлаш масаласи ҳам кўриб чиқилаётганини қўшимча қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг