Украина Макеевкадаги Россия армиясининг ўқ-дори омборига зарба берди

Кеча, 4 июль куни тунда Украина қуролли кучлари Россия томонидан босиб олинган Донецк вилоятининг Макеевка шаҳридаги Россия армияси ўқ-дори омборини йўқ қилди.
«Мудофаа кучлари бўлинмаларининг самарали ўт ўчиши натижасида вақтинча эгаллаб олинган Макеевкадаги россиялик террорчиларнинг яна бир омбори ўз фаолиятини тўхтатди», – дейилган Украина қуролли кучлари берган хабарда.
Маълумотларга кўра, Украина кучлари Россия ўқ-дори омборига HIMARS ракета тизими билан зарба берган.
Россия Мудофаа вазирлиги ҳам Орехово ҳудудида Украина Қуролли кучларининг 47-механизациялашган бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинганини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter