Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина ЕИга қўшилиши учун нималар қилиши кераклиги айтилди

Украина ЕИга қўшилиши учун нималар қилиши кераклиги айтилди

Европа Иттифоқига қўшилишдан олдин Украина коррупцияни енгиб, иқлим ўзгариши муаммосини тартибга солишни жорий қилиши керак, дейди Полша президенти Aнжей Дуда Common Future иқтисодий форумида.

Унинг сўзларини РИA Новости келтирмоқда.

«Украина коррупцияни енгиши керак. Бошқарув ва иқтисодиётда шаффоф механизмни жорий этиш, қонунчиликка риоя қилишни таъминлаш, иқлимни тартибга солиш зарур.

Мухтасар қилиб айтганда, жуда муҳим ва жуда қийин ўзгаришларга эришиш лозим», дейди Дуда.

Полша раҳбари таъкидлаганидек, Киев «постсовет меросини бутунлай енгиши» керак.

Эслатиб ўтамиз, Украина 2022 йилдан буён Европа Иттифоқи аъзолигига номзод саналади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг