Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Украина аҳолиси кескин қисқариб кетгани хабар қилинди

Украина аҳолиси кескин қисқариб кетгани хабар қилинди

Украина аҳолиси Россия ҳужуми бошланганидан кейин 37,6 миллиондан 29 миллион кишига камайди, деб ҳисоблайди Украина келажак институти.

Институтнинг қайд этишича, ҳозир мамлакатда истиқомат қилаётган 29 миллион кишидан атиги 9,1-9,5 миллион украиналиклар ишлайди.

«Aгар сиз давлат ходимларини қўшмасангиз, 6-7 миллионга яқин одам қолади. Улар бошқаларни - 22-23 миллион кишини, жумладан, нафақахўрлар, болалар, талабалар, ишсизлар, қарамоғида бўлганлар, ўша давлат сектори ходимларини таъминлайдиган жамоадир», - дейди нашр.

Эслатиб ўтамиз, 1991 йилда Украина аҳолиси 51 миллион атрофида баҳоланган.

2022 йилда эса мамлакатда қарийб 41 млн. киши яшаётгани айтилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг