Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Учувчилар парвоз пайти муштлашган

Учувчилар парвоз пайти муштлашган

Фото: Global Look Press

Air France компаниясининг икки учувчиси парвоз пайти муштлашган. Женевадан Парижга учган самолётдаги воқеа июн ойида юз берган. Авиакомпания воқеа юз берганини энди расман тасдиқлади.

Guardian ёзишича, самолёт ҳавога кўтарилганидан сўнг, икки учувчи келишмай қолиб, ёқалашиб кетишган, бири иккинчисига мушт туширишга ҳам улгурган. Борт кузатувчилари уларни ажратиб олишган. Парвоз давомида, яна муштлашиб кетмасликлари учун, учувчиларнинг бири кабинада қолдирилган.

Нима бўлганда ҳам, самолёт Париж аэропортига эсон-омон келиб қўнган. Шундан сўнг учувчилар ишдан четлатилган.

Фуқаро авиацияси хавфсизлигини текшириш ва таҳлил қилиш бюроси (BEA)нинг ҳисоботи ортидан Air France юқоридаги баёнотини берди. BEA ҳисоботида ушбу авиакомпания учувчиларига фавқулодда ҳолатларда чидамлилик етишмаслиги кўрсатилганди. Ҳисоботда 2017 йилдан 2022 йилгача юз берган бешта фавқулодда вазият кўрсатилган бўлиб, учувчилар хавфсизлик қоидалари бўйича эмас, балки ўз хоҳишлари бўйича иш тутишгани таъкидланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг