Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Уч жирафа самолётда парвоз қилди

Уч жирафа самолётда парвоз қилди

Фото: «China Aviation Daily»

«Turkish Cargo» 16 ойлик 3 жирафани Жанубий Африка Республикасининг Йоҳаннесбург шаҳридан Истанбулга олиб келди. Бу ҳақда «Sabah» хабар бермоқда.

Парвоз асносида жониворларни боқувчилар, ветеринарлар ҳамда Халқаро ҳаво транспорти ассоциациясининг ҳайвон ташиш бўйича сертификатига эга «Turkish Cargo» ходимлари кузатиб келди.

«Turkish Cargo» сўнгги бир ой мобайнида Йоҳаннесбургдан Покистонга 10 та арслонни, Бангладешга 10 та зебрани, Бирлашган Араб Амирликларига 4 та филни ва Канго Демократик Республикасидан Украинага Истанбул орқали 3 та маймунни олиб бориб берган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг