Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Турмага гиёҳванд ташиётган «наркокурьер» мушук ушланди

Турмага гиёҳванд ташиётган «наркокурьер» мушук ушланди

Фото: «Daily Mail»

Панаманинг Колон вилояти маъмурияти қамоқхонага наркотик моддаларни олиб кирмоқчи бўлган оқ мушукни тутиб олди. Бу ҳақда «Daily Mail» нашри хабар бермоқда.

Наркокурьер момиқвой 16 апрель куни 1,7 мингдан ортиқ маҳбус сақланаётган қамоқхона ёнида қўлга тушди. Ахлоқ тузатиш муассасаси ҳудудига киришга уринган мушукнинг бўйнига турли гиёҳванд моддалар солинган халтача боғлаб қўйилган.

Панама пенитенциар тизим раҳбари Aндрес Гутиеррезнинг айтишича, халтада оқ кукун, барг ва ўсимлик моддалари солинган пакетчалар бўлган.

Прокурор Эдуардо Родригез ушланган мушук ҳайвонлар бошпанасига жойлаштирилишини маълум қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг