Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Туркманистонда зилзилага тайёргарлик кўриш бошланмоқда

ОАВ: Туркманистонда зилзилага тайёргарлик кўриш бошланмоқда

Туркманистон ҳукумати зилзила ва бошқа офатлар юз берганда маҳаллий аҳолини эвакуация қилиш учун лагерлар ташкил этиш ниятида.

Бу ҳақда 22 март куни Лебап вилоятида бўлиб ўтган йиғилишда маълум қилинди, деб хабар бермоқда «Хроника Туркменистана» мухбирлари.

Таъкидлаш жоизки, 21 март куни кечқурун Aфғонистоннинг шимоли-шарқида Тожикистон ва Покистон билан чегаралар яқинида 6,5 ​​магнитудали зилзила содир бўлди, уни Туркманистоннинг Лебап вилояти аҳолиси ҳам ҳис қилди. 

Туркман сейсмологларнинг маълумотларига кўра, 21 март куни ер силкинишлари кучи 4,8 баллга етган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар бўлмаганига қарамай, кейинги уч кун давомида Туркманистоннинг барча ҳуқуқ-тартибот идоралари кучайтирилган режимда ишлади.

Йиғилишда маъмурий марказдан 8-10 километр узоқликдаги ҳар бир вилоятда 20 гектар майдонда одамларнинг вақтинча яшаши учун ҳудудлар ташкил этиш тўғрисидаги ҳукумат қарори ҳақида маълумот берилди. У ерда чодирлар ва сув идишлари ўрнатилади. 

Омборларга озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун жойлар ажратилади, захира 15 кун давомида етарли бўлиши керак. Шунингдек, дори-дармон, бинт, гигиена воситалари ва зарур товарлар захираси яратилади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг