Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистонда коррупционерларнинг мусодара қилинган уйлари болалар боғчаларига айлантирилади (фото)

Туркманистонда коррупционерларнинг мусодара қилинган уйлари болалар боғчаларига айлантирилади (фото)

Фото: CA-NEWS

Туркманистонда собиқ ИИВ раҳбари Искандар Муликов ва президент хавфсизлик хизмати собиқ бошлиғи Мейлис Нобатов катта миқдорда пора олганликлари учун ҳибсга олиниб, судланган, дея хабар берди CA-NEWS.

Коррупция жиноятларида айбланганларнинг қўша-қўша ҳашаматли уйлари, қимматбаҳо машиналари, кўп миқдордаги тақинчоқлари ва хорижий валюталари мусодара қилинган.

Фото: CA-NEWS
Фото: CA-NEWS
Фото: CA-NEWS

Буларнинг жами қиймати қанчалиги айтилмади, бироқ президент Бердимуҳаммедовнинг таъкилашича, юқорида номлари тилга олинган шахслар ўғирлаган бойликлар халққа тегишли ва ИИВнинг амалдаги раҳбари Мамметхан Чақиевга бу пулларни махсус ҳисобга ўтказиб, мактаблар, болалар боғчалари, касалхоналар, шифохоналар ёки тураржойлар қуришга йўналтириш ҳақида топшириқ берилди.

Давлат раҳбари коррупционерларнинг мусодара қилинган уйларини болалар боғчалари, ИИВ хизматлари, прокуратура, ҳокимликлар ва бошқа муассасаларга фойдаланиш учун топширишни буюрди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг