Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон аҳолини ниқоб тақишга чақирди

Туркманистон аҳолини ниқоб тақишга чақирди

Фото: «M.123ru.net»

Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги мамлакат аҳолисини яна ниқоб тақишга ва ижтимоий масофа сақлашга чақирди, дея хабар берди «РИА Новости».

Маълумки, Туркманистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати расман қайд этилмаган.

«Олтин аср» миллий уяли алоқа оператори абонентлари тиббиёт муассасасидан СМС орқали шундай маслаҳат олишган.

«Ҳурматли фуқаролар! Соғлиғингизни мустаҳкамлаш учун ҳимоя ниқобларини тақишни, одамлар тўпланадиган жойларда икки метрли масофа сақлашни ва шахсий гигиена талабларига риоя қилишни маслаҳат берамиз», — дейилади Туркманистон соғлиқни сақлаш ва тиббий саноат вазирлиги СМСида.

Тиббий идораларнинг расмий хабарларига кўра, Туркманистонда коронавирус билан касалланиш ҳолати рўйхатга олинмаган. Шунга қарамай, мамлакатда ниқоб тартиби ва бошқа чекловлар жорий этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг