Туркияга кучли қум бўрони ёпирилди (видео)
12 сентябрь куни кечаси Туркиянинг марказий вилоятига кучли қум бўрони ёпирилиб келди. Бу ҳақда мамлакат метеорология бошқармаси хабар берди.
Мамлакат пойтахти Анқарадан 80 км узоқликда жойлашган Пўлатли шаҳрида чанг-тўзон кўплигидан йўлларда кўриш имконини чеклаб қўйган. Натижада айрим жойларда автомобиллар ҳаракати бутунлай тўхтаб қолган. Хабарларда қум бўрони ярим соатдан ортиқ давом этгани айтилмоқда.
Маҳаллий аҳолига уйдан чиқмаслик, деразаларни ёпиб ўтириш тавсия этилди.
Маълумотларга кўра, олти киши шикастланган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter