Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 4 500 нафардан ошди

Туркиядаги зилзила қурбонлари сони 4 500 нафардан ошди

Ўрхон Татар.

Фото: «Milli İrade» газетаси

Туркияда содир бўлган зилзила қурбонлари сони  4 544 нафарга етди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хавфларни минималлаштириш департаменти бошлиғи Ўрхон Татар баёнот берди.

Унинг маълумотига кўра, жароҳат олганлар сони 26 721 нафарга етган.

Миллат бошига кулфат ёғилган паллада юз бераётган айрим воқеалар — ёқимсиз.

Хусусан, Туркия Хавфсизлик бош бошқармаси жамиятда ваҳима ва қўрқув уйғотиш мақсадида провокацион хабарлар тарқатган етти кишини қўлга олган. Бундан ташқари, жабрланганларга кўмаклашиш ниқоби остида очилган 16 та фишинг сайти фош этилган, бу пуллар ўтказилган бир нечта криптоҳамёнлар музлатилган. Қолаверса, ижтимоий тармоқларда давлат муассасаси номи остида яширинган тўртта аккаунт аниқланган.

Туркияда айни вазиятда аҳвол шундай: табиий офат оқибатларига ҳамда инсонийликка зид хатти-ҳаракатларга қарши кураш кетмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг