Туркиядаги ракета заводида портлаш юз берди
Туркия пойтахти Анқара яқинидаги заводда портлаш ва ёнғин содир бўлди. Беш киши ҳалок бўлди, вайроналар остида яна беш киши қолмоқда, уларни қутқариш ишлари олиб борилмоқда.
Мудофаа вазирлиги хабарига кўра, беш киши ҳалок бўлган. Воқеа жойига тез ёрдам ва ўт ўчирувчилар етиб бориб, ёнғин ўчирилган. Жароҳатланганларнинг баъзилари оғир аҳволда шифохоналарга етказилган.
Ҳолат юзасидан тергов бошланди, ишчиларнинг қариндошлари завод олдида йиғилган.
Қутқарувчилар вайроналар остидан беш кишини олиб чиқишга ҳаракат қилмоқда, деб хабар берди CNN мухбири.
Завод шаҳарнинг шарқида жойлашган Элмадағ туманида жойлашган. У Туркия Ички ишлар вазирлиги ва Мудофаа вазирлиги эҳтиёжлари учун буюртмаларни бажаради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter