Туркияда йўловчи автобусининг ағдарилиб кетиши оқибатида беш киши ҳалок бўлди
Туркиянинг Диёрбакир шаҳрида автобус билан содир бўлган ЙТҲда беш киши ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди, деб хабар берди TRT Haber телеканали.
«Диёрбакирда йўловчи автобусининг ағдарилиши оқибатида дастлабки маълумотларга кўра, 5 киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди, 22 киши жароҳат олди», — дейилади телеканал хабарида.
Маълумотларга кўра, ЙТҲ мамлакат жануби-шарқидаги Диярбакир-Силван автомобиль йўлининг 65-километрида содир бўлган.
Воқеа жойига кўплаб тез ёрдам, қутқарувчилар ва полиция ходимлари жўнатилган. Жароҳатланганлар яқин атрофдаги шифохоналарга етказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter