Туркияда янги чекловлар жорий этилди

Туркия Республикасида коронавирус билан боғлиқ эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдўғон томонидан қуйидаги янги чекловлар эълон қилинди.
Унга кўра:
- ҳафта давомида 5 кун соат 21:00 дан 05:00 гача тунги комендантлик соати;
Қизил вилоятларда, шу жумладан Истанбул шаҳрида ҳам, шанба ва якшанба кунлари комендантлик соатига амал қилинади.
- умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан ва бошқалар) вилоят рангидан қатъи назар, 50 фоиз бандлик билан ишлайди;
- уйга етказиб бериш хизмати дам олиш кунлари амалга оширилади.
Рамазон ойида (2021 йил 13 апрель - 12 май) учун янги чеклов чоралари:
- Туркиянинг барча вилоятларида ҳафта охири комендантлик соати (шанба ва якшанба);
- умумий овқатланиш жойлари (кафе, ресторан ва бошқалар) фақат етказиб бериш учун ишлайди;
Рамазонда оммавий ифторлик ва саҳарликлар тақиқланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter