Туркияда яна зилзила кузатилди

Туркиянинг Адана вилоятида 4,9 балли зилзила содир бўлди. Бу ҳақда мамлакат табиий офатларни бошқариш бошқармаси маълум қилди.
Агентлик маълумотларига кўра, Саимбейли шаҳрида сейсмик фаоллик соат 15:46да бошланган. Зилзила чуқурлиги 6,67 километрни ташкил этган. Қурбонлар ва вайронагарчиликлар ҳақида маълумотлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 6 феврал куни Туркия жануби-шарқида 7,7 ва 7,6 магнитудали вайронкор зилзилалар содир бўлганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter