Туркияда кучли зилзила содир бўлди. Бир қанча уйлар вайрон бўлди (видео)
Туркиянинг ғарбий қисмида 6,6 балли зилзила содир бўлди.
Қайд этилишча зилзиланинг эпицентри Измир ҳудудига тўғри келган, чуқурлиги эса 16,5 километр.
Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, ер силкинишлари мамлакатнинг катта қисмида, хусусан Истанбулда ҳам сезилган.
This is heartbreaking 💔 Thoughts and prayers for #izmir #Turkey.😢 pic.twitter.com/iM7S6U75Qa#Izmir
— Mary (@themaryamtahira) October 30, 2020
Измирда бир қанча уйлар вайрон бўлган. Бу ҳақда шаҳар ҳокими маълум қилган. Қурбонлар ҳақида ҳали маълумот берилгани йўқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter