Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда кучли ёнғинлар: полиция етти кишини қўлга олди

Туркияда кучли ёнғинлар: полиция етти кишини қўлга олди

Туркияда кучли ўрмон ёнғинлари бўлмоқда,  оқибатда етти киши ушланди

Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари республиканинг ғарбий ва шимоли-ғарбидаги ўрмон ёнғинларига алоқадорликда гумон қилиб, етти кишини қўлга олди.

Бу ҳақда Туркия Ички ишлар вазирлиги раҳбари Али Ерликайнинг ижтимоий тармоқдаги хабарида айтилади.

16 август куни ёнғинлар миллиондан ортиқ киши яшайдиган Измир шаҳригача етиб борган.

Измир вилояти ва Қарцияка чеккасида тўрт нафар гумондор ҳибсга олинган. Бунгача Туркия қишлоқ хўжалиги вазири Иброҳим Юмакли аввалроқ ҳудуддаги ёнғинга одамлар сайр қилиш учун ёққан олов сабаб бўлганини айтган. 

Айни дамда бешта вилоят: Измир, Ойдин, Муғла, Маниса ва Болуда ёнғинлар ўчирилмоқда. Табиий офатга қарши курашиш учун 42 та вертолёт ва 11 та самолёт, шунингдек, 366 та ер ости воситалари жалб этилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг