Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда биринчи коронавирус ҳолати тасдиқланди

Туркияда биринчи коронавирус ҳолати тасдиқланди

Фото: «dailysabah.com»

Туркияда коронавирусни юқтириш ҳолати илк бор тасдиқланди, деб ёзади «Daily Sabah» газетаси.

Туркия соғлиқни сақлаш вазири Фахреттин Кожанинг маълум қилишича, бемор —  яқинда Европадан қайтиб келган эркак киши ҳисобланади.

Янги коронавирус дунё бўйича 100 мингдан ортиқ инсонни зарарлади, уларнинг аксарияти соғайиб кетишди, қарийб 4 минг киши ҳаётдан кўз юмди.

Коронавирус илк бор ўтган йили декабрь ойида Хитойнинг Ухань шаҳрида қайд этилганди. Европада коронавирус, айниқса, Италияда кўп тарқалмоқда. Франция ва Германияда ҳам вазият мураккаб.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг