Туркия тоғларида икки метр қалинликда қор ёғди (фото)

Туркиянинг Шарқий Қораденгизбўйи ҳудудида кучли қор ёғиши кузатилмоқда, айрим жойларда қорнинг қалинлиги икки метрга етди. Бу ҳақда «Hurriyet» хабар берди.
Қор кўп ёғиши ва йўлларнинг музлаши сабабли Трабзон, Риза, Артвин ва Гиресун шаҳарлари мактабларида бошланғич ва ўрта синф ўқувчилари учун дарслар бекор қилинган.
Қор ёғишидан тоғли ҳудудлар энг кўп қийналмоқда. Айрим қишлоқларда кўчалар ва уйларни қор босиб қолган.
Ушбу ҳудудларнинг кўчалари торлиги учун махсус техника кира олмайди. Одамлар ўз уйларини кураб, қор остидан чиқариб олишяпти, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter