Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия террорчилардан қасос олди

Туркия террорчилардан қасос олди

Туркия мудофаа вазирлиги Ироқ шимолидаги террорчиларга қарши ҳаво операцияси ўтказганини маълум қилди. Ҳаво операцияси натижасида террор ташкилотининг 20 та нишони йўқ қилинган.

Вазирликнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида чоп этилган баёнотда, терроричилар қасосдан қочиб қутула олмаслиги таъкидланди: «Терроризмга қарши кураш битта ҳам террорчи қолмагунича тугамайди».

Ҳаво ҳужумларида террор ташкилотининг юқори мартабали аъзоларига бошпана бергани айтилган ғор, бошпана, бункер ва омборлардан иборат жами 20 та жой вайрон қилинган.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрь куни Туркия Ички ишлар вазирлиги биноси олдида худкуш ўзини портлатиб юборган эди. Расмий маълумотда худкушнинг шеригини полиция отиб ўлдиргани айтилади. Ҳужум оқибатида икки полициячи яраланди. Ҳукумат бу ҳодисани террор сифатида баҳолади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг