Туркия Сурияга учадиган Россия самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди

Туркия Сурияга учаётган Россия фуқаролик ва ҳарбий самолётлари учун ҳаво ҳудудини ёпди.
«Рухсатномалар ҳар уч ойда бир марта бериларди. Охиргиси апрелгача амал қилди. Бундан буён бу рейслар тўхтатилди», — деди Туркия ташқи ишлар вазири Мевлут Чавушўғли.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Россия президенти Владимир Путинга бу борадаги ҳаракатлар ҳақида маълумот берди.
Шунингдек, Туркия ташқи ишлар вазири мамлакат Россияга қарши санкцияларга қўшилмаслиги бўйича яна баёнот берган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter