Туркия Қора денгизда 20 йилга етадиган табиий газ конини топди
Туркия Қора денгизда ўз ички эҳтиёжларини 20 йилгача қоплашга етадиган табиий газ конини аниқлади. Бу ҳақда маҳаллий ОАВларда хабар тарқатилган.
Табиий газ «Tuna 1» қудуғида аниқланган бўлиб, унинг захираси 26 триллион куб фунт ёки 800 миллиард куб метрни ташкил этиши тахмин қилиняпти, бу Туркия ички эҳтиёжларини 20 йилгача қоплаш учун етарли миқдор, дейилади хабарда.
Туркияга қарашли «Fatih» бурғулаш кемаси июль ойи охиридан бери «Tuna 1» разведка зонасида ишлаётган эди. Ушбу кон Қора денгизнинг Туркия қирғоқларидан тахминан 185 км. узоқликда жойлашган.
Манбаларга кўра, газни чиқариб олишни бошлаш учун етти-ўн йил ва 2-3 млрд. доллар кетади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter