Туркия парламентида оммавий муштлашув юз берди (видео)
Туркия Буюк Миллат Мажлисида мухолиф партия вакилининг президент Ражаб Эрдўғонга аталган сўзлари сабаб катта муштлашув бўлди. Бу ҳақда «Milliyet» хабар тарқатди.
Жанжал ҳукмрон «Адолат ва тараққиёт партияси» ва мухолифатдаги Республика Халқ партияси вакиллари ўртасида бўлиб ўтган.
Эрдўғон партияси аъзолари асосий мухолифат партиясининг фракциясини бошқараётган Энгин Озкочнинг баёнотидан ғазабланган дея тахмин қилинмоқда. Маълумотларга кўра, мухолифат Туркия президентини Сурияга нисбатан сиёсати учун танқид қилган, шундан кейин кўп сонли депутатлар иштирокида жанжал бошланган.
Анқара бош прокуратураси Энгин Озкочга қарши «президентни ҳақорат қилгани» учун иш қўзғатган.
Эслатиб ўтамиз, айни дамда Суриянинг Идлиб вилоятида вазият кескин бўлиб турибди. Сурия мухолифатини Туркия, расмий ҳукуматни эса Россия қўллашда давом этмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter