Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркия НАТОнинг географик кенгайишини қўллаб-қувватлайди

Туркия НАТОнинг географик кенгайишини қўллаб-қувватлайди

Туркия дунёда барқарорликни таъминлаш учун НАТОнинг географик кенгайишини қўллаб-қувватлайди. Бу ҳақда Туркия президенти маъмуриятининг алоқа бўлими бошлиғи Фаҳреттин Алтун «Middle East Eye» нашрига берган мақоласида айтиб ўтган.

«Туркия иттифоқнинг кенгайиши сайёрамизда мустаҳкам тинчлик ва барқарорлик гарови, деб ҳисоблайди», деб ёзган сиёсатчи.

Унинг қайд этишича, Анқара Шимолий Македониянинг НАТОга интеграциялашувини қўллаб-қувватлаган ва Босния ва Герцеговинанинг иттифоққа кириши тарафдори ҳисобланади.

Туркиянинг НАТО кенгайишини қўллаб-қувватлаши аниқ бир давлатга қаратилган эмас, балки альянсни барқарорликка эришишга ёрдам берадиган кенг қамровли хавфсизлик ташкилотига айлантиришга қаратилган.

Маълумот учун, Туркия аввалроқ Швециянинг НАТОга аъзо бўлиш ташаббусини қўллаб-қувватлаган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг