Туризмга «энг қарам» шаҳар аниқланди
![Туризмга «энг қарам» шаҳар аниқланди](https://static.xabaruz.com/crop/2/1/720_460_95_2169331603.jpg)
Мексиканинг Канкун шаҳри — туризмга «энг қарам» шаҳар. Шаҳар ялпи ички маҳсулотининг 49,6 фоизини сайёҳлардан ишлайди. Бу ҳақда Жаҳон туризм ва саёҳатлар кенгаши (WTTC) маълум қилди.
Эътиборли жиҳат: мексикаликларнинг машҳур бу курорти 1972 йилгача оддий балиқчилар қишлоғи бўлган. Ҳозир унга асосан АҚШ дан (63 фоиз) сайёҳлар келишади.
Икккинчи ўринда — Марокашнинг Марракеш шаҳри. Туризм шаҳар ғазнасининг 30,2 фоизини кўтармоқда. Сайёҳлар асосан французлар.
Макао (Хитой) етакчи учликда — ЯИМнинг 29,3 фоизини сайёҳлар келтирмоқда.
Тўртинчи ўринда Орландо (АҚШ, ЯИМнинг 18,7 фоизи), Анталя (Туркия, ЯИМнинг 17,6 фоизи) бешинчи поғонада.
Тақдири туризмга бевосита боғлиқ шаҳарлар ўнлигига Венеция, Лас-Вегас, Бангкок, Дубай ва Дубровник ҳам киритилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter