Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Украина ва Исроил можароси айбдори кимлигини айтди

Трамп Украина ва Исроил можароси айбдори кимлигини айтди

Қўшма Штатлар собиқ раҳбари Доналд Трампга кўра, жаҳондаги можаролар, жумладан Исроил ва Украина воқеалар амалдаги президент Жо Байденнинг «оқилона бўлмаган сиёсати» оқибатидир. 

AҚШ президенти Жо Байден ўз мамлакатида ҳам «катта тартибсизликка» йўл қўйди, дейди Оқ уйнинг собиқ раҳбари Доналд Трамп.

У Ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида ҳозирги Aмерика раҳбари ташқи сиёсат жабҳасида кўплаб хатоларга йўл қўйганини таъкидлади.

«Президентнинг йиллар давомида айтган ҳамма гаплари ҳақиқатга мос келмайди. Унинг сиёсий инстинктлари даҳшатли – Aфғонистондаги даҳшатли фалокат, Украина, бутунлай очиқ жанубий чегарамиз ёки Исроил уруши бўлсин, Трамп маъмурияти даврида ҳеч қачон содир бўлмайди», — деб ёзган Трамп.

Аввалроқ Трамп Украина можаросини бир суткада ҳал қилишини иддао қилиб чиққанди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг