Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп Учинчи жаҳон урушига нима сабаб бўлиши мумкинлигини айтди

Трамп Учинчи жаҳон урушига нима сабаб бўлиши мумкинлигини айтди

АҚШ президенти Жо Байден маъмуриятининг сиёсати учинчи жаҳон урушининг бошланишига олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Aмериканинг собиқ етакчиси Доналд Трамп Техасдаги консерватив сиёсий ҳаракатлар конференциясида айтиб ўтган.

«Ҳамма нарса бизни бошқараётган лаёқатсиз одамлар туфайли учинчи жаҳон урушига киришимиз билан якунланиши мумкин», деди у.

Трамп, шунингдек, мавжуд қурол турлари туфайли уруш «тарихдаги энг ёмони»га айланишини қайд этган. 

Бундан ташқари, собиқ президентнинг айтишича, агар у қайта сайланганда Украинадаги можаро ҳозиргидай кўринишга келмаган бўларди.  Шунингдек, у навбатдаги можаро объекти Хитой ва Тайван бўлишини қўшимча қилди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг