Трамп махфий маълумотни «Twitter»га жойлаб юборганликда гумон қилиняпти
АҚШ президентининг «Twitter»даги расмий саҳифасида Эроннинг муваффақиятсизликка учраган «Сафир» ракетаси ҳақида берилган хабар аслида махфий маълумот бўлиши мумкин. Ушбу гумонни MSNBC телеканали илгари сурмоқда.
«Семнан космодромида «Safir» ракета-ташувчисини учиришга сўнгги тайёргарлик пайти юз берган ҳалокатли аварияга Америка Қўшма Штатларининг дахли йўқ. Мен Эронга космодромда нима бўлганини аниқлашда омад ва энг яхши тилакларни билдираман», — деб ёзганди Трамп ўз саҳифасида.
АҚШ президенти ўз матнига воқеа жойидан олинган фотосуратни ҳам илова қилган. Журналистларни айнан шу сурат шубҳалантиряпти, бу билан кенг аудитория учун мўлжалланмаган махфий маълумот очиқланмаяптимикин?
Ростдан ҳам савол туғилади: бунчалик «деталли» фотонинг «таги» қаерда, қай йўл билан олинган? Трампнинг мақсади нима? Шубҳали...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter