Трамп компанияси Палм-Бичдаги қасрни 49 миллион долларга сотувга қўйди (фото)
AҚШнинг собиқ президенти Дональд Трамп ва унинг оиласи номига рўйхатдан ўтган компания Палм-Бичдаги океан бўйидаги қасрни 49 миллион долларга сотади, дея хабар берди «New York Post».
Таъкидланишича, уйнинг янги эгаси Трамп гольф-клуби тўлиқ аъзолигини олади. Худди шундай имтиёзга Вудбриж-роуднинг барча аҳолиси эгалик қилади.
Қароргоҳ собиқ давлат раҳбарининг афсонавий мулки The Mar-A-Lago Club ёнида жойлашган бўлиб, ҳозирда Трамп ўша ерда истиқомат қилмоқда. Таъкидланишича, бинонинг майдони 10455 квадрат футни (971 квадрат метр) ташкил этади, саккизта ётоқ хонаси, тўққизта ҳаммом ва океанга қараган панорамали айвон мавжуд.
Қаср 1956 йилда қурилган, аммо унда бир неча марта қурилиш ишлари олиб борилган. Трампнинг компанияси бинони 2018 йилда унинг синглиси Марианна Трамп Барридан сотиб олганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter