Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Трамп: «Улар ҳақиқий ирқчилар ва мамлакатимиз учун ўта зарарли»

Трамп: «Улар ҳақиқий ирқчилар ва мамлакатимиз учун ўта зарарли»

Фото: «Звезда ТВ»

АҚШ президенти Дональд Трамп Америка киносаноатини ирқчилик ва зўравонликни тарғиб қилишда айблади.

«Либерал Ҳолливуд — ёвузлик ва нафратни ўзида жамлаган ўта ирқчилик ифодаси», — Америка раҳбари ўз қарашларини 9 август куни «Twitter» ана шундай ёзиб қолдирди.

Трампнинг назарида Ҳолливуд ўзини элита деб ҳисоблайди, аммо аслида бундай эмас. Ҳақиқий элита Ҳолливудга қарши.

АҚШ президенти янгидан-янги фильмлар ваҳима уйғотиш учун яратилаётганини айтди. Улар шафқатсиз саҳналарни суратга олишади, кейин эса бошқаларни айблашади.

«Улар ҳақиқий ирқчилар ва мамлакатимиз учун ўта зарарли», — таъкидлади Трамп.

Трампнинг ушбу сўзлари яқинда Эль-Пасода (Техас штати) бир одам «Walmart» супермакетида одамларни ўққа тутгани билан бевосита боғлиқ. Кейин маълум бўлишича, жиноятчи мексикаликларни қирғин қилишга келган экан.

Ушбу хунрезлик 22 кишининг ўлими билан тугаган, шуларнинг етти нафари Мексика фуқаролари эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг