Тўйига белгиланган меъёрдан ортиқ меҳмон чақирган фуқаро жаримага тортилди
Тожикистоннинг Ҳисор шаҳрида яшовчи Мўмин Қосимов қизининг тўйида ортиқча меҳмон таклиф этгани сабабли 5 минг сомони миқдорида жаримага тортилди. Бу ҳақда «Asia Plus» хабар бермоқда.
Қосимов «Халқ анаъаналари, маросим ва тадбирларини тартибга солиш тўғрисида»ги қонунни бузгани учун жавобгарликка тортилган.
Қонуннинг 8-моддасига кўра, Тожикистонда эрталабги ош маросимларига меҳмонлар сони 200 нафардан ошмаслиги керак. Тўй базмига эса 150 киши таклиф этилиши белгилаб қўйилган.
Қосимовлар оиласи эрталаб регламентда белгиланган 200 кишини тўйга таклиф этган ва кечқурун яна эллик киши иштирокида базм ташкил этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter