Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев Назарбоевнинг жиянини ишдан бўшатди

Тўқаев Назарбоевнинг жиянини ишдан бўшатди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакатнинг биринчи президенти Нурсултон Назарбоевнинг жияни Самат Абишни Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод қилди.

Бу ҳақда Оқ Ўрда сайтида маълум қилинди.

Давлат раҳбарининг фармони билан Абиш Самат Сатибалдиули Миллий хавфсизлик қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди, дейилади хабарда.

Самат Абиш 2015 йил декабридан буён бу лавозимда ишлаб келаётганди.

Аввалроқ, 14 январь куни Самат Абиш таътилда, Қозоғистон MXX раисининг биринчи ўринбосари лавозимини эгаллашда давом этмоқда, дея маълум қилинган эди. 

Қосим-Жомарт Тўқаев 11 январ куни парламент мажлисида сўзлаган нутқида мамлакатдаги тартибсизликлар ва босқинчилик ҳаракатларида махсус хизматларнинг фаолиятини танқид қилган эди.

«ҚМХҚ ваколатли орган сифатида бу қўпорувчилик ишига аниқ баҳо бера олмади ва беришни ҳам истамади, миллий хавфсизликка жиддий таҳдидни кўрмади», — деган Тўқаев.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг