Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев Россиядаги ҳодисалар бўйича Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Тўқаев Россиядаги ҳодисалар бўйича Хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказди

Фото: Оқўрда

Хавфсизлик кенгаши йиғилишида Қозоғистон президенти Россия Федерациясидаги вазият билан боғлиқ масалалар юзасидан Бош вазир, Бош прокурор, Миллий хавфсизлик қўмитаси раиси, мудофаа, ички ишлар ва ташқи ишлар вазирларининг ҳисоботларини тинглаган.

«Россияда содир бўлган воқеа унинг ички иши бўлишига қарамай, Қозоғистон халқи мамлакатнинг энг узун чегарага эга бўлган қўшнисидаги вазиятни хавотир билан қабул қилди. Президент Россия Қозоғистоннинг стратегик ҳамкори эканлигини таъкидлади», — дейилади Оқўрда баёнотида.

Қосим-Жўмарт Тўқаев Россия расмийларининг тартибни тиклаш бўйича чора-тадбирларини қўллаб-қувватлашини билдирган.

«Давлат раҳбари Россия президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқотда Россия ҳукуматининг конституциявий тузумни тиклаш ва фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш бўйича чора-тадбирларини қўллаб-қувватлашини билдирди. Қосим-Жомарт Тўқаев ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш ҳақидаги келишувни олқишлади. Унинг фикрича, ҳар қандай давлат, шу жумладан Қозоғистон ички сиёсатининг асосий устувор йўналиши жамоат тартибини таъминлаш ва ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг асоси сифатида қонун устуворлиги тамойили бўлиши керак».

Учрашувда Тўқаев барча идоралар раҳбарларига юзага келиши мумкин бўлган таҳдидларга жавоб беришга тайёр бўлишни топширган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг