Тўқаев: Қозоғистон Донбасс республикаларини тан олмайди
Петербург халқаро форумида россиялик тарғиботчи Маргарита Симонян Қозоғистон президенти Қосим Жўмарт-Тўқаевдан унинг мамлакати Донбасс республикалари мустақиллигини тан олиши имкониятларини сўради. Бу ҳақда BBC ёзди.
«Агар ҳамма миллатга ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи берилганида, ҳозир жаҳонда 193 та ўрнига 500-600 та давлат бўларди. Шу сабабли ҳам биз Тайван, Косово, Жанубий Осетия ёинки Абхазияни тан олмаймиз. Худди шу тамойил, бизнинг назаримизда квазидавлат ҳудудлар ҳисобланган Донецк ва Луганскка ҳам тегишли», — деди Тўқаев.
Қолаверса, Тўқаев Қозоғистон Украинанинг Европа Иттифоқига қўшилишига ҳам эътироз билдирмаслигини маълум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter